UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 14:15
Янгиликлар

Футбол

Эшитдик-да! Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи!

Теглар :  Самвел Бабаян
Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Александр Крестинин истеъфога чиқарилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Самвел Бабаян "Локомотив"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бугун У клуб ходимлари ва футболчиларга янги мураббий сифатида таништирилган.

"Темирйўлчилар"да Бабаяннинг мураббийлар штабидан бугун "Металлург"дан истеъфога чиқарилган Григорий Колосовский, Денис Тойменцев ҳамда Акмал Шораҳмедов жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаяннинг охирги иш жойи Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлган. Самвел Бабаян "Навбаҳор"да 2022 йил бошидан 2024 йил июль ойига қадар фаолият олиб борди. Бу давр ичида Бабаян 89 та ўйинда ишлаб 50 та ғалаба, 23 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этди. 

"Навбаҳор" билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди ва клубни Осиё чемпионлар лигасида 1/8 финалга олиб чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг