UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 сен 11:00
Янгиликлар

Хоккей

Евгений Попихин: "Вазифамиз - плей-оффга чиқиш"

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин "Номад" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1, ОТ) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ўйин! Яхши рақибга қарши ўйнадик. Бу "Барис"нинг фарм клуби ва бу ерда яхши ёш ўйинчилар кўп. Аммо бугун бизнинг йигитлар характер намойиш этишди. Йигитлар ғалабани Тошкентга бағишлашди. Хоккейни яхши кўрадиган, ҳурмат қиладиган ва тушунадиган шаҳарга. Шуни айтишни истардимки, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Тўғри тушунинг, биз қисқа вақт ичида жамоани тўпладик. Ҳали яна катта иш кетмоқда. Сабр қилишимиз керак, аммо йигитларга баракалла!


- Мавсум энди бошланди, жамоани олдинда турган мавсумда қандай кўрмоқдасиз? 

- Бизда мақсад бор. Катта мақсадлар. Ҳозир босқичлардан биридамиз, step by step дегандек. Шакллантирамиз, ўрганамиз. Бундай даражада, олдида вазифаси бўлмаган жамоада ўйнамаган хоккейчиларимиз кўп. Биз бу ерда оила бўлишимиз керак, ва у оиланинг ҳар бир аъзоси нима учун бу ерда эканлигини тушуниши лозим. Ҳали ўрганиш лозим бўлган нарсалар кўп, чунки йигитлар турли мактаблардан келишган. Бу ерда тезкор ва яхши хоккей бўлади. Иш жуда кўп. Аммо биз қўрқмаймиз. Уларни ғолиб бўлишга ўргатамиз. Улар Тошкентда барча яхши кўрадиган "Ҳумо" учун ўйнаётганликларини ҳис қила олишлари керак. Аренага келган мухлисларга раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватловларидан миннатдормиз. Улар энг зўри эканликларини биламиз. Биз биргаликда тоғларни талқон қиламиз. 


-Яқин орада жамоа сафига янги ўйинчилар келиб қўшилишини кутишимиз мумкинми?

- Биз буни кечроқ бошладик. Деярли барча ўйинчилар танлаб бўлинган. Аммо бу бўйича иш доимо олиб борилади. Биз раҳбарият билан гаплашяпмиз ва улар ҳам илтимосимизга йўқ демаяптилар. Кучли, рақобатбардош жамоа бўлишидан раҳбарият ҳам манфаатдор. Декабрь охирига бориб, бизда плей-оффда ўйнай оладиган жамоа бўлади. Бизнинг вазифамиз - плей-оффга йўлланма олишдир. Кўрамиз. Чемпионат энди бошланди. Эски жамоадан фақат Смирягин ва Жавоҳир бор. Қолганлар билан ишламаганман. Яна марта айтаман, йигитлар билан танишяпмиз ва уларга ғолиблик рухини ўргатмоқдамиз. Улар бу ер Тошкент ва бу ерда ютқазиш мумкин эмаслигини билишлари лозим. Аммо бу учун вақт керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг