UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 10:10
Янгиликлар

Кураш

Европа ўйинларида ўзбек миллий курашининг тақдимоти ўтказилди + ФОТО

Польшанинг Краков ва Малопольска шаҳарларида ўтган 3-Европа ўйинларида миллий спортимиз курашнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирга кўҳна қитъанинг 50 га яқин давлатидан спортчилар ташриф буюрди. Тақдимот шаклидаги мусобақа Европа очиқ чемпионати мақомида ташкил этилди.

Халқаро кураш ассоциацияси, Европа кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси, шунингдек, юртимизнинг Польшадаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ чемпионатда европалик номдор полвонлар иштирок этди. 

Тадбир аввалида кураш бўйича ўқув-семинар машғулотлари уюштирилди. Унда полвонлар ва уларнинг мураббийларига кураш қоидалари, беллашувларни баҳолаш тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида матбуот анжумани ташкил этилиб, оммавий ахборот воситаларига курашнинг дунёдаги ривожи, Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олиши йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Мукофот жамғармаси 7000 евродан иборат мусобақа эркак ва аёллар ўртасида мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтди. 

Ғолиб ва совриндорлар:

Эркаклар:
1. Викторс Реско (Латвия)
2. Александр Калабис (Сербия)
3. Бобан Данов (Шимолиq Македония)
3. Вожcэчказимиерз Кордя (Польша)

Аёллар:
1. Сандра Лискум (Польша)
2. Раналда Зубависени (Литва)
3. Викториа Болохан (Бельгия)
3. Александра Лорена (Руминия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг