UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 08:27
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Мен жамоанинг жисмоний ҳолатидан ҳавотирдаман"

Миср термасига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.

- Футболчилар учун хурсандман. Бу ерга келганимдан буён улар қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда. Ўрганишга, ишларни яхшилашга интилишмоқда. Улар терманинг қанчалик кучли эканлигини исботлашни исташяпти. Бундай термаларга қарши ўйнаш осон эмас. Рақиб таркибида кўплаб топ футболчилар бор эди. Ўйин бошиданоқ катта эътибор билан ўйнашни бошладик. Биринчи ва иккинчи гол вақтида ҳам, тўпсиз ҳолатда ҳам яхши ўйнадик, барча ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Албатта, натижа биз учун муҳим. Энди шундай ишлашда давом этишимиз, ўйинни яхшилашимиз керак. Мен жамоанинг жисмоний ҳолатидан ҳавотирдаман. Машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак. Бундай натижалар бизга кўпроқ куч беради.

- Остон Ўруновнинг алмаштирилиши сабаби нимада эди? У Эронга қарши ўйнайдими?

- Билмадим. Биз ўйинни ҳозир тугатдик. Остон, албатта, чарчаган эди. У қўлидан келганини қилди. У жароҳатидан тикланганидан бери энди учинчи ўйинини ўтказди. Остоннинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак.

- Бу ерга қайтиш ҳақида қандай фикрдасиз?

- БААга келсам доимо хурсанд бўламан. Бу ерда мени яхши кутиб олишган, яхши шароитлари бор, майдонлари сифати яхши. Янги стадион ҳам зўр. Бу ерда бўлиш мен учун доимо ёқимли. 

- Ўзбекистон термаси сўнгги йилларда Эронга қарши кўплаб ўйинлар ўтказди. Олдиндаги учрашув олдингилари қанчалик фарқ қилади?

- Уларга қарши ўйинлар соврин учун бўлганмиди? Эрон билан кўплаб баҳслар бўлган. Ушбу термани жуда ҳам ҳурмат қиламиз. Осиёда улар энг кучли термалардан бири. Бу ўйинда биз уларга муаммолар яратишни истаймиз. 

- Космин Олариу билан бирга ишлагансиз. У БАА термаси билан жаҳон чемпионатига бора оладими?

- Космин Олариу топ-мураббий эканлигига аминман. У билан фаолиятимни бошлаш мен учун муҳим бўлган. Умид қиламанки у ҳам термасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа олади. БАА термасининг ўйинларини кузатиб боряпман. Уни олдинда жуда қийин ўйин кутиб турибди. У вазифани бажара олади деб ўйлайман.

- Ғалаба муборак ва бардавом бўлсин. Бугунги ўйинда ҳимоя яхши ўйнади-ю, баъзида дарвозабон бизни қўрқувга солди. Дарвозабоннинг ўйинидан қониқдингизми? Муҳаммад Салоҳни ёпиш бўйича алоҳида кўрсатмалар бўлдими?

- Муҳаммад Салоҳни ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Бирдамлик билан бундай ўйинчиларни зарарсизлантириш мумкин. Абдувоҳид Неъматов тўпсиз ҳолатда яхши ишламоқда. Бундай термаларга қарши ўйинларда рақиблар албатта дарвозага зарба беришади. Биз ҳимояда қийналган вазиятларимиз кўп бўлди. Рақибларда ҳам яхши вазиятлар юзага келди, лекин жуда хавфли вазиятлар ярата олишмади. Бу мен учун жуда ҳам муҳим эди. 

- БАА терма жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз? БАА ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ қандай?

- Умуман бошқача. Буни ҳозир таққослаб бўлмайди. Бу термада кўплаб хорижлик футболчилар бор, улар орқали термани кучайтириш имконияти бор. Шу сабабли ўзаро таққослаш ноўрин деб ўйлайман. Мен ишлаган пайтдаги ҳолат бошқача эди. Ҳар бир федерация ўз термаси кучайиши учун катта меҳнат қилади. Ўзбекистон термасини танлаганим сабаби, уларда кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Сўнгги йилларда маҳаллий футболчиларга эътибор жуда катта. Хитойда ҳам ишлаганман. Бу ишлар баъзи термалар учун мос тушмаслиги ҳам мумкин. Агарда жаҳон чемпионатига чиқсангиз, барча хурсанд бўлади. Агарда чиқа олмасангиз, барча ўз шикоятини ёзади. Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг