UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июл 11:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Париж-2024

ФАКТ: Ўзбекистон ёзги Олимпиадалар тарихидаги ўн биринчи олтин медалини қўлга киритди

Уни делегациямиз ҳисобига дзюдочи Диёра Келдиёрова (52 кг) тақдим этди.

Ўзбекистонликлар орасида илк Олимпиада олтин медалини Сидней-2000 мусобақасида боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев қўлга киритган.



Шундан сўнг, курашчилар Артур Таймазов ва Александр Доктурашвили Афина-2004 ўйинларида ғолиб бўлган.




Орадан ўн йил ўтиб, Рио-2016 Олимпиадасида боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров, шунингдек, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов олтин медалга эга чиққан.


Токио-2020 Олимпия ўйинларида эса Ўзбекистон делегациясидан таэквондочи Улуғбек Рашитов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ва боксчи Баҳодир Жалолов олтин медалга эга чиқади.



Маълумот учун, қишки Олимпиадалар тарихида ўзбекистонлик спортчилардан фақатгина Лина Черьязова (Лиллехаммер-94) олтин медалга эга чиққан ва бу қишки Олимпиадалар тарихимиздаги ягона медаль саналади.

Шунингдек, Артур Таймазов 2004 ва 2008 йилларда олтин медаль қўлга киритган. Кейинчалик ушбу медаль допинг билан боғлиқ масалалар сабаб олиб қўйилган. Агар ушбу медаллар ҳам қўшиб ҳисобланганида олтинларимиз сони 13 тани ташкил этган бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг