UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 апр 19:15
Янгиликлар

Кураш

Фарангиз Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси томонидан "Энг яхши спортчи" дея эътироф этилди

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "Анъанавий спорт турларини қайта тиклаш" мавзусида VII Этноспорт форуми бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро Этноспорт Форумида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда белбоғли кураш бўйича терма жамоа аъзоси, жаҳон чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолибаси Фарангиз Абдунабиева иштирок этди. 

Бутунжаҳон этноспорт конфедрацияси раҳбарияти таклифига биноан Форумда иштирок этган Равшан Дастиров йиғилиш доирасида турли мамлакатлар спорт ташкилотлари раҳбарлари билан белбоғли курашни ривожлантиришга оид ҳамкорликдаги учрашувларни ўтказди. 

Шунингдек, Форум регламентига мувофиқ, тантанали тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Унда терма жамоамиз аъзоси Фарангиз Абдунабиева Бутунжаҳон этноспорт конфедрацияси томонидан анъанавий спорт турлари томонидан "Энг яхши спортчи" номинацияси ғолиби дея эътироф этилди ва 1 000 АҚШ доллари билан мукофотланди.

Таъкидлаш жоиз, белбоғли кураш спорт тури бутунжаҳон этноспорт дастуридан ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси доимий ҳамкорларидан ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг