UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июл 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фарҳоджон Машрапов ва Амирхон Алихўжаев Naiza рейтингига киритилди + ФОТО

Енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Амирхон Алихўжаев (5-3) ҳамда Фарҳоджон Машрапов (7-7) Қозоғистоннинг Naiza лигаси рейтингидан ўрин олди.

Енгил вазн тоифасида тузилган ушбу рейтингда ҳамюртимиз Фарҳоджон Машрапов 6-ўриндан жой олган бўлса, Амирхон Алихўжаев 7-ўринда қайд этилган. Мазкур вазнда лига чемпиони қозоғистонлик Магомед Кабардиев (10-0) ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Амирхон Алихўжаев сўнгги жангини 20 март куни рейтингнинг учинчи поғонасидан ўрин олган украиналик Даниель Донченкога (7-1) қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. 

Фарҳоджон Машрапов эса сўнгги бор 7 январь куни Ўзбекистондаги MPL 7 турнирида Элдор Эронов билан жанг қилиб, имкониятни бой берганди. У сўнгги учта жангидан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Маълумот ўрнида, 24 ёшли Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Донченкога қарши реванш мақомида ўтишини истамоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг