UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 дек 07:23
Янгиликлар

Дзюдо

Федерацияда ҳудудий бўлимлар ва дзюдо клублари фаолияти таҳлил қилинди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, янги 2025 йилги дзюдо мавсуми режалари кўриб чиқилди. Йиғилишда федерация раиси ўринбосарлари Зафар Қаҳрамонов ва Атабек Исмаилов ҳам иштирок этди.  

Дастлаб раис ёрдамчиси Алишер Арзиқулов Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами 14 та дзюдо спорт клубларининг 2023-2024 йиллардаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида бунёд этилган енгил конструкцияга эга сендвич панелли дзюдо залларида фаолият юритаётган клублар томонидан 2023-2024 йилларда жами 55 та олтин, 67 та кумуш, 116 та бронза медали қўлга киритилган. 

Очилганига ҳали кўп бўлмаганини инобатга олсак, бу яхши натижа экани ойдинлашади. Бу борада энг кўп медаллар улуши пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги 102-умумтаълим ҳудудидаги дзюдо клубига тегишли. Ушбу клуб дзюдочилари халқаро ареналарда 35 та олтин, 33 та кумуш, 54 та бронза медалига эга чиқишди. Бу йўналишда Жиззах, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кўрсаткичлар яхши эмас. 

Ушбу клублар турли ёш тоифасида ўтказиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатлари ва Кубок баҳсларида ҳам шоҳсупага кўтарилшни бошлади. Яъни, 3-4 йил аввал экилган ниҳол мевага кирди. 2023-2024 йилларда жами 25 та олтин, 28 та кумуш, 36 та бронза медали қўлга киритилган. Бухоро ва Жиззах вилоятларидаги дзюдо клубларида ишлар ҳозирча яхши эмас. 

Шундан сўнг Федерациянинг ҳудудлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Юлдашев икки йил давомида вилоятлар кесимида олиб борилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида маълумот берди. Бу йил кичик ёш тоифасидаги мамлакат биринчилиги Фарғонада, кадетларники Қаршида, ёшларнинг республика чемпионати Термизда, катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати эса Жиззах шаҳрида ташкил этилди. 

2024 йил ҳисобидан Ўзбекистон чемпионатлари ва Кубоклари ҳамда халқаро мусобақаларда энг кўп медал улуши Хоразм вилоятига тегишли. Хоразмлик дзюдочилар жами 168 та медал қўлга киритишди. Хоразмдан Париж-2024 Олимпиадаси совриндори (Алишер Юсупов) чиқди. Аксинча, энг кам медал Андижон вилоятига тегишли бўлди - 11 та. 

Азизжон Камилов оқсаётган вилоятларда ишларни тўғри йўлга қўйиш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, йиғилиш давомида 2025 йилги режалар ҳам муҳокама қилиб олинди. Бу бўйича ҳам тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг