UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 13:03
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Бешта турдан сўнг энг яхши натижамиз Синдаровда!

Кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ва эркаклар ўртасида Рапид ва Блиц бўйича FIDE Жаҳон чемпионати бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 та давлатидан келган 394 нафар шахматчи иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар етакчи спортчи билан баҳсларга киришди. 

Мусобақанинг Рапид бўйича 1-куни иштирокчилар 5 та турда ўзаро дона суришди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа ҳозирча Жавоҳир Синдаровда бўлиб турибди. Яқиндагина Жаҳон кубогини қўлга киритган Синдаров 5 имкониятдан 4 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллаб турибди. Муҳиддин Мадаминов ва Нодирбек Абдусатторов тажрибали рақибларга қарши баҳсларда 3,5 очко тўплашди. 

Аёллар ўртасида Афруза Ҳамдамова 3 очко билан терма жамоамиздаги энг яхши натижани қайд этмоқда - 22-ўрин. Гулруҳбегим Тохиржонова 2 очко билан ҳозирча 56-поғонада бормоқда. Бугун рапид баҳслари давом эттирилади.  


Ўзбекистон шахматчиларининг Рапид бўйича биринчи кун натижалари:

Эркаклар:

1. Жавоҳир Синдаров – 4 очко, 13-ўрин

2. Муҳиддин Мадаминов – 3,5 очко, 40-ўрин

3. Нодирбек Абдусатторов – 3,5 очко, 55-ўрин

4. Жаҳонгир Воҳидов – 2,5 очко, 107-ўрин

5. Шамсиддин Воҳидов – 2,5 очко, 134-ўрин

6. Ҳумоюн Бегмуратов – 2,5 очко, 136-ўрин

7. Нодирбек Якуббоэв – 2 очко, 173-ўрин

8. Муҳаммадзо ҳид Суяров – 1 очко, 220-ўрин


Аёллар:

1. Афруза Ҳамдамова – 3 очко, 22-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 2 очко, 56-ўрин

3. Гулдона Каримова – 2 очко, 68-ўрин

4. Умида Омонова – 2 очко, 70-ўрин

5. Мадинабону Халилова – 1,5 очко, 93-ўрин

6. Нилуфар Якуббаева – 0,5 очко, 133-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг