UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 мар 16:03
Янгиликлар

Футбол

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Осиёнинг олтинчи жамоасига айланади

Теглар :  ФИФАЎзбекистон
Дунё рейтинги апрель ойининг бошида янгиланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ғалаба Тимур Кападзе шогирдларига турнир жадвалида 3 очко билан бир қаторда ФИФА рейтингида 7 очко олиб келди. Бунинг натижасида "оқ бўрилар" Ироқни ортда қолдирди ва бир поғона юқорилаб, 57-ўринга кўтарилиб олди. 

Ироқ эса ўзидан пастроқда жойлашган Кувайт билан дуранг ўйнаши оқибатида ФИФА рейтингида салкам 7 очкони бой берди ва икки поғона пастлаб, 58-ўринга тушиб кетди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОФКнинг энг кучли олтинчи жамоасига айланди.

Марказий Осиё мамлакати навбатдаги учрашувни 25 март куни Эронга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги муваффақият жамоага яна 17 очко тақдим этиши мумкин. Мағлубият эса яна Ироқни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин. "Месопотамия шеърлари" эса Фаластин майдонида ғалаба қозониш орқали ўз ўрнига қайтишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги расман апрель ойининг бошларида янгиланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг