UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 мар 09:07
Янгиликлар

Хоккей

Финал! "Ҳумо" "Номад"га қарши ўйинлар сериясини қачон ва қаерда бошлайди?

Теглар :  ҲумоНомад
Хоккей бўйича Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Қозоғистон Очиқ чемпионати финали доирасида "Номад"га қарши музга чиқади.

Кеча хоккей бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионатида иккинчи финалчининг номи маълум бўлган эди.

Қувонарлиси, 1/2 финал босқичида "Бейбарис"га қарши музга чиққан Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўйинлар сериясида 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал чиптасини ҳал қилганди.

"Қанотлилар"га финалда Мунтазам чемпионат ғолиби — "Сариарка"дан устун келган "Номад" клуби рақиблик қилади. Жамоалар ўртасидаги ўйинлар серияси 2 апрель куни Тошкентда старт олади.

"Номад" жамоаси "Ҳумо" учун ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Жамоалар ўртасида Мунтазам чемпионат доирасида ўтказилган тўртта учрашувнинг иккитасида "Номад" ғалаба қозонган бўлса, қолган иккита учрашув вакилларимиз фойдасига ҳал бўлган эди.

Жамоалар ўртасида кутилаётган финал ўйинлари серияси:

2 апрель, 17:00 — Тошкент;
3 апрель, 19:30 — Тошкент;
7 апрель, 18:00 — Астана;
8 апрель, 16:00 — Астана.

Ўйинлар YouTube платформасидаги InSport TV канали орқали трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг