UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 11:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Финалчиларни аниқлаб берган, марказий жанги ярим раунд давом этган PFL Гран-при турнирининг барча натижалари

Кеча оқшом АҚШнинг Канзас штати Вичита шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича PFL World Tournament 6 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда PFL Гран-присининг финалчилари аниқланди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида россиялик Гаджи Рабаданов ҳамда америкалик собиқ UFC жангчиси Кевин Ли ўртасида кечли. Жанг биринчи раунднинг 2-дақиқаси 37-сониясида рефери томонидан тўхтатилди. Рабаданов номдор рақибии нокаутга учратиб, PFL Гран-при финалига йўл олди. 

Гаджи Рабадановнинг финалдаги рақиби Алфи Дэвис бўлади. Англиялик аралаш яккакураш устаси уч раунд тўлиқ давом этган жангда америкалик Брент Примусни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди.

Шунингдек, Гран-при турнири доирасида ўтказилган 1/2 финал жангларида бразилиялик Марсирли Алвес ҳамда америкалик Жастин Ветцелл мос равишда Жейк Хэдли ва Мэндо Гутиеррезни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратишди. Америкалик аёл жангчилар Лиз Кармуш ва Жен Бишоп ҳам финал масаласини ижобий ҳал қилишди.

Россиялик Магомед Магомедов Тожикистон вакили Сарваржон Ҳамидовни очколар бўйича мағлуб этди. Америкалик Арчи Колган ҳакамларнинг якдил қарори билан француз Мансур Барнауидан устун келди ва чемпион Усман Нурмагомедовнинг камари учун расмий даъвогарга айланди.


PFL World Tournament 6 турнирининг барча натижалари:

Гаджи Рабаданов Кевин Лини техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 2:37 

Лиз Кармуш Элора Данни очколар бўйича ютди (30-27, 30-27, 30-27)

Арчи Колган Мансур Барнауини очколар бўйича мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27)

Марсирли Алвес Жейк Хэдлини очколар бўйича таслим этди (30-26, 30-26, 30-26)

Алфи Дэвис Брент Примусдан очколар ҳисобига кўра устун келди (29-28, 29-28, 29-28)

Жастин Ветцелл Мэндо Гутиеррезни енгди (30-27, 30-27, 30-27)

Жен Бишоп Екатерина Шакалова сабмишн эвазига ютди – 2-раунд, 2:07

Магомед Магомедов Сарваржон Ҳамидовни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)

Винишиус Сенчи Тони Карусони сабмишн (учбурчак) эвазига енгди – 1-раунд, 1:43

Дэрра Келли Майк Хэмил сабмишн билан ютди – 3-раунд, 3:09

Илара Жоанне Сара Орозкодан устун келди (29-28, 30-27, 30-27)

Николас Мек Алан Домингезни сабмишн билан таслим этди – 1-раунд, 4:10

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг