UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 07:22
Янгиликлар

Теннис

Фриц Ар-Риёддаги кўргазмали турнир финалида Медведевни мағлуб этди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича кўргазмали турнир якунланди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Даниил Медведев ҳамда америкалик Тэйлор Фриц бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришди. Баҳс "Diriyah Arena" стадионининг хард қопламали марказий кортида бўлиб ўтди.

Бир соату 52 дақиқа давом этган муросасиз учрашувда Фриц 7:6 (7:5), 7:6 (7:3) ҳисобида номдор рақибини мағлуб этди. Ўйин давомида америкалик теннисчи тўққиз бор эйс зарбасини амалга ошириб, уч марта қўшхатога йўл қўйди. 

Медведев ҳисобида эса 10 та эйс зарбаси бор, тўпни ўйинга киритишда бир марта хатога йўл қўйди ва тўққизта брейкнинг бириртасидан фойдалана олмади.

Турнирдаги ғалаба учун Фриц 1 миллион, Медведев эса 500 минг доллар миқдорида пул мукофоти ишлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финалида Даниил Медведев швейцариялик Стен Вавринкани мағлуб этган бўлса, Тэйлор Фриц 1/2 финалда британиялик Кэмерон Норридан устидан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг