UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фурқатбек Ёқубов: "Дана, менга локация ташла, манзилнинг аҳамияти йўқ!" (+ВИДЕО)

Ўта енгил вазн тоифасидаги аралаш яккакураш устамиз Фурқатбек Ёқубов UFC матчмейкерлари, хусусан промоушен раҳбари Дана Уайтга мурожаат қилди.

"Мен кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиониман. Ҳозирда ММАда ўз жангларимни ўтказиб келяпман. Чейл Соннен жамоаси таркибида The Ultimate Fighter 33 шоусида иштирок этдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мик Мейнард (UFC матчмейкери), Дана Уайт, мен UFC`да жанг қилишга тайёрман. Менга локация ташласангиз кифоя. Абу-Дабидаги турнир бўладими ёки бошқаси, мен октагонга чиқишга шайман. Менга имконият беринг", - дея мурожаат қилган Фурқатбек Ёқубов. 

Ҳамюртимиз яқинда The Ultimate Fighter 33 шоуси доирасида Чейл Соннен жамоаси таркибида Даниэль Кормьенинг жамоасидаги қозоғистонлик Алиби Идирисга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Алиби ушбу шоудаги иштироки сабаб UFC`дан жанг олганди. Унинг дебюти 17 август куни UFC 319 турнири доирасида Жозеф Моралесга қарши бўлиб ўтди ва иккинчи раундда рақиби томонидан бўғиб қўйилди. Мағлубиятга қарамай, UFC раҳбарлари Идрис билан яна 4 та жанг учун шартнома имзолашди.    

Маълумот учун, 30 ёшли Фурқатбек Ёқубов ММАдаги фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг