UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 14:39
Янгиликлар

Футбол

Футбол. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди

Теглар :  Ўзбекистон U-23
Хабарингиз бор, 24 июль куни Францияда ёзги Олимпия ўйинлари бошланади.

Бугун тонгда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Олимпиадага сўнгги тайёргарликни олиб бориш учун Франциянинг Марсель шаҳрига жўнаб кетди. Дастлаб Марсель шаҳрида йиғин ва 15 июль куни Гвинеяга қарши, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоа Олимпиада баҳсларидаги юришини бошлаш учун Парижга йўл олади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этувчи якуний таркиби: 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик").

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Асадбек Раҳимжонов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат", Қозоғистон).

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Беҳруз Асқаров ("Пахтакор"), Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Иброҳим Ибрагимов ("Пахтакор"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин", Россия).

Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Алишер Одилов ("Олимпик"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Ҳусайин Норчаев ("Нефтчи").


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг