UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 мар 14:43
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчи қизларимиз Покистондан олтин медаллар билан қайтишяпти + ФОТО

2-6 март кунлари Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича қизлар ўртасида икки ёш тоифасида IHF Trophy - Central Asia Zone III (IHF Кубоги - Марказий Осиё III минтақаси) бўлиб ўтди.

Покистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашган мазкур мусобақа мамлакатимиз терма жамоаларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди. 

Хусусан, ўзбекистонлик гандболчи қизлар 2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшлилар (U-18) ҳамда 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдагилар (U-20) биринчиликларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлишди. 

Эътиборли жиҳати, жамоаларимиз биронта учрашувни бой бермай, юз фоизлик кўрсаткич билан ғолибликни қўлга киритишди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоиз, U-20 қизлар терма жамоамиз турнирда рақибалари дарвозасини 261 маротаба аниқ нишонга олиб, ўз дарвозасидан 50 та тўп ўтказиб юборди. Тўплар фарқи +211 тани ташкил қилди. U-18 қизлар жамоасининг киритган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 212-42 кўринишда бўлди, фарқи +170 та.

IHF Кубоги - Марказий Осиё III минтақаси биринчили. Якуний ўринлар:

2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшли қизлар биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Покистон. 3-ўрин. Тожикистон.

2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшли қизлар биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Покистон. 3-ўрин. Тожикистон. 

Шу тариқа, иккала ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоалари олтин медаль соҳибига айланишди. Бунинг баробарида, IHF кубогининг Осиё қитъаси босқичи йўлланмасига ҳам эга чиқишди.

Икром Худойберганов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг