UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 11:25
Янгиликлар

Баскетбол

Германия ўз тарихида илк бор баскетбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Филиппинда баскетбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

Ушбу баскетбол мундиали кутилмаган натижаларни тақдим этгани билан тарихга кирди. Мусобақа аввалида финал учрашувига Германия ва Сербия терма жамоалари етиб келади деса ҳеч ким ишонмаган бўлса керак. "Молл оф Азия-Арена"да бўлиб ўтган финалда немис баскетболчилари 83:77 ҳисобида зафар қучишди ва ўз тарихларида илк бор жаҳон чемпионига айланишди. 

Шу кунгача Германия 2002 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Финалнинг энг фойдали ўйинчиси Деннис Шрёдер бўлди, у ўз ҳисобига 28 очко ёздириб қўйди. Сербия таркибида Алекс Аврамович 21 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Германия жаҳон чемпионатидаги барча 8 учрашувда ғалаба қозонди. Сербия эса финалгача гуруҳ босқичида фақат Италияга 76:78 ҳисобида ютқазганди.

Бронза медаль соҳибини аниқлаб берувчи учрашув ҳам "Молл оф Азия-Арена"да ўтказилди. Унда ярим финал аламзадалари Канада ва АҚШ терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувда канадалик баскетболчилар овертаймда 127:118 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг