UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Германияда ҳали мағлубиятга учрамаган боксчи ўлдириб кетилди

Теглар :  Абу Юсупов
Чеченистонлик 39 ёшли боксчи Абу Юсупов Германияда пичоқланиб ўлдирилди. Бу ҳақда Tagesspiegel нашри хабар берди.

Ҳодиса 10 июнь, сешанба куни Берлиннинг Гезундбруннен туманидаги вокзалда юз берган. Юсупов ўша ерда ким биландир тортишиб қолган ва низо пайтида бўйнига пичоқ билан зарба берилган. Спортчи вафот этган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

WBC (Жаҳон бокс кенгаши) ушбу фожиага муносабат билдирди: 

"WBC Абу Юсуповнинг вафотидан қайғуда. Унинг ортида рафиқаси ва уч нафар ёш фарзанди қолди. Абунинг меҳнатсеварлиги ва боксга бўлган муҳаббати унинг изини спортда абадий қолдиради. Бутун WBC оиласи ва президент Маурисио Сулейман Юсуповнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради".

Юсупов профессионал рингда Германия байроғи остида жанг қилган. У 2020 йили дебют қилган ва охирги жангини 2025 йил январда Грузия вакили Георгий Канделакига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарор билан ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг