UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 07:18
Янгиликлар

Футбол

Гонконг U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги тарихий натижаси учун 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ мукофот пули олди

Мазкур терма жамоа турнир давомида 3 маротаба ўзбекистонлик тенгқурлари билан беллашди.

Гонконг U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида тарихий натижа эришиб, илк маротаба 4-ўринни эгаллади. 

Бугун футбол ассоциацияси Коулун кўрфазидаги ресторанлардан бирида байрам зиёфати уюштирди. Мураббий Йорн Андерсен саҳнада нутқ сўзлади ва олимпия терма жамоаси футбол ассоциациясидан 850 минг Гонгконг доллари (108700 АҚШ доллари) миқдорида бонус олганини маълум қилди.

"Ёш ўйинчиларнинг йирик спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиши уларнинг қобилиятли эканлигидан дарак беради. Бу йигитлар Гонконг жамоасининг келажаги ҳисобланади. Бу натижа уларг далда беради. Қолаверса, мукофотлар ҳам уларни келажакда олдинга силжишга ундаши мумкин", – деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк маротаба 4-ўринни эгаллаган Гонконг терма жамоаси турнир давомида 3 маротаба Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан куч синашди ва барчасида имкониятни бой берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг