UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 18:39
Янгиликлар

Футбол

"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум

Теглар :  Гулистон
"Гулистон" қайтмоқда.

"Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан "Гулистон" профессионал футбол клубини ташкил этиш бўйича ишлар жадал суръатларда бошлаб юборилди.

Бугунги кунда клубнинг бошқарув тизими тўлиқ шакллантирилиб, мураббийлар штаби ҳам аниқланди. Жамоа 16 декабрдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Бу эса янги ташкил этилаётган клубнинг олдига қўйилган юксак мақсадлар сари ташланган муҳим қадамдир.

Клуб президенти лавозимига Ашурматов Ойбек Шодмонқулович тайинланди. Клуб директори сифатида эса яқин ўтмишда "Машъал" ва "Насаф" жамоалари сафида ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган, АФК Кубоги соҳиби, таниқли футболчи Жаҳонгир Жиямуродов фаолият олиб боради. Уларнинг раҳбарлигида клубни замонавий талабларга мос тарзда ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Жамоанинг бош мураббийи этиб ЎФА инструктори, тажрибали ва иқтидорли мутахассис Аббос Эргашев тайинланди. Ҳозирги вақтда жамоа таркибини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда, истиқболли футболчилар жалб этилмоқда. Тез орада клуб ҳаётига оид муҳим янгиликлар билан футбол мухлисларини мунтазам хабардор қилиб борамиз.

"Гулистон" профессионал футбол клуби — ҳудуд футболи ривожи йўлида янги саҳифа, янги умид ва катта мақсадлар тимсолидир", — дейилади хабарда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг