UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 сен 09:10
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳакамлар аттестациядан ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоҲакамлар
Ўзбекистон дзюдо федерациясида ҳакамлар учун мўлжалланган аттестация, яъни имтиҳонларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 10 та вилоятдан жами 29 (25 эркак, 4 аёл) нафар ҳакам рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг бари пойтахтда жам бўлишди. Фақат Наманган ва Фарғона вилоятини ҳисобга олмаганда, барча ҳудудлардан ушбу аттестацияга ҳакамлар етиб келишди. 

Кеча ўтказилган аттестациянинг биринчи босқичида ҳакамлар халқаро қоидалар ҳамда мусобақаларда ишлатиладиган япон терминологияси бўйича имтиҳон топширишди. Куннинг иккинчи ярмида татамида амалий машғулот ўтказилди. Ҳар бир ҳакам билет танлаш орқали япон тилидаги усулларни амалий тарзда кўрсатиб беришди. 

Аттестацияда қатнашган 29 ҳакамдан 22 нафари имтиҳонни муваффақиятли топширди, уларга махсус сертификатлар тақдим этилди. Энди улар Ўзбекистон чемпионатида ҳакамлик қилишади. Айнан мамлакат чемпионати аттестациянинг иккинчи босқич вазифасини ўтаб беради. Унда ҳакамларнинг бевосита татамидаги ишига баҳо берилади. 

Ўзбекистон чемпионати якунида 15 нафар ҳакам саралаб олинади. Бу реферилар барча ёш тоифасидаги мамлакат биринчиликларида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Федерация ҳакамлар орасидан энг истеъдодлиларини IJF академиясидаги ўқишга тайёрлаб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг