UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 19:25
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ҳиндистон 2036 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилиши мумкин

Теглар :  Томас Бах
ХОҚ президенти Томас Бахнинг айтишича, Ҳиндистон 2036 йилги Олимпиадага мезбонлик қилиши мумкин.

Аввалроқ Ҳиндистон спорт вазири Анураг Тхакур мамлакат Олимпиада мезбонлиги учун ҳужжат топшириш ишларини кўриб чиқаётганлиги ҳақида гапирганди.

Бахнинг айтишича, ўйинларни Ҳиндистонда ўтказиш масаласи келаси ой муҳокама қилинади.

"Барчаси Ҳиндистоннинг ўзига боғлиқ. Эшикларимиз доимо очиқ. Олимпиада у ерда ўтказилиши учун сабаблар етарли. Мамлакат ривожланаётгани, турли мусобақаларни қабул қилаётганини кўриб турибман.

Шу сабабли имконият катта. Ҳиндистон Олимпия ҳаракатида муҳим роль ўйнаши мумкин.

Бу сайёрада энг кўп аҳолиси бор мамлакатлардан бири", - деди Бах.

Олимпиада-2036 мезбонлиги учун шунингдек Мексика, Жанубий Корея, Индозения, Британия ва Туркия даъвогарлик қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг