UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 12:56
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" 2024 йилни меҳмондаги ғалаба билан якунлади

Теглар :  ҲумоБейбарис
Кеча хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Хабар берганимиздек, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бу сафар Атирау шаҳрининг "Бейбарис" клуби меҳмони бўлди. Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда (27.12.24) "Бейбарис" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Кеча иккинчи учрашув ўтказилди. Ўйиннинг асосий вақти ҳамда овертайм 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Буллитлар сериясида эса омад "қанотлилар"га кулиб боқди ва "Ҳумо" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Бейбарис"нинг ягона голига Альберт Гатин муаллифлик қилган бўлса, тошкентликлар сафида Вадим Кравченко ҳамда Артём Лихотников шайба киритди.

Мазкур ғалабадан кейин "Ҳумо"нинг очколари сони 41 тага етди. Клуб турнир жадвалида шайбалар нисбати бўйича учинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг кейинги ўйинлари 9-10 январь кунлари Тошкентда "Горняк"ка қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг