UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 янв 08:48
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" - "Арлан" учрашуви тақдирини буллитлар серияси ҳал қилди

Теглар :  ҲумоАрлан
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати доирасида "Ҳумо" ва "Арлан" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтди.

Бир кун аввал ўтказилган илк учрашувда "Ҳумо" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кечаги ўйинда "қанотлилар" 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, камбэкка эришишди. Аммо ўйин якунланишига бир дақиқадан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда "бўрилар" ҳисобни тенглаштиришди - 3:3! 

Беш дақиқадан иборат овертаймда ҳисоб ўзгармади. Буллитлар сериясида эса омад меҳмонларга кулиб боқди. "Арлан"ни мағлубиятдан қутқариб қолувли шайба муаллифи Степан Санников буллитлар сериясида ҳам ўзини кўрсатиб, учрашув қаҳрамонига айланди. 

Бу икки жамоа турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган. "Ҳумо" 54 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, учинчи поғонадаги "Арлан" ҳисобидаги очколари 51 тага етди. "Торпедо" клуби 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 

"Ҳумо" клуби навбатдаги икки учрашувни ҳам ўз мухлислари кўз ўнгида ўтказади. 31 январь ва 1 февраль кунлари "Ҳумо Арена"да 8-ўринда бораётган "Номад" клуби меҳмон бўлади. Айнан мана шу икки ўйин билан Қозоғистон чемпионати якунланиб, плей-офф босқич баҳсларига старт берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг