UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 сен 07:02
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" икки нафар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби икки трансферни амалга оширди.

Жамоа Қозоғистон чемпионати янги мавсуми олдидан икки нафар россиялик ҳужумчилар - Василий Жилов ва Вадим Шегольковни ўз сафига қўшиб олди.

Василий Жилов 1994 йил 20 ноябрь куни Уфа шаҳрида туғилган. У "Салават-Юлаев" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумни ВХЛда - "Тамбов" жамоаси сардори сифатида ўтказган. ВХЛда умумий ҳисобда 286 та ўйин ўтказиб, 103 очко (42+61) ишлаган. У "Ҳумо" таркибида 87-рақам остида ўйнайди.

Вадим Шегольков эса 1994 йилнинг 19 апрелида Москвада туғилган. У "Вастом" клуби тарбияланувчиси. Ўтган мавсумни "Норильск" клуби билан ВХЛда ўтказган. ВХЛда умумий ҳисобда 222 та ўйин ўтказган ва 79 очко (46+33) жамғарган. У "қанотлилар" сафида 19-рақамда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг