UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 апр 09:37
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" меҳмонда плей-оффнинг ҳал қилувчи ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоТорпедо
Уст-Каменогорск шаҳрида ҳоккей бўйича Қозоғистон чемпионатининг 1/2 финали доирасидаги "Торпедо" - "Ҳумо" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу икки жамоанинг плей-офф сериясидаги ўзаро олтинчи учрашувидан кейин ҳисоб 3:3 кўринишига келганди. "Қанотлилар" Тошкентда ўтган учрашувда ғалаба қозонсалар, финалга чиққан ва кеча Қозоғистонда ўтган ўйинга ҳожат қолмас эди. 

Афсуски, "Ҳумо" ўша имкониятдан фойдалана олмаган ва ўз вазифасини қийинлаштириб юборганди. Кеча Уст-Каменогорскда ўтган ҳал қилувчи ўйинда ғалати ишлар бўлиб кетди. 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олган "Ҳумо" якунда финал йўлланмасини рақибга қўш қўллаб топширди. 

"Торпедо" учинчи бўлимда мувозанатни тиклади. Овертаймда эса яна бир ғалати иш бўлди. "Ҳумо" ҳужумчиси Владислав Дюкарев Никита Колобовга қарши фол ишлатди ва бу ҳолатда ҳакам буллит белгилади. Илья Кляузов ўзига берилган "совға"дан унумли фойдаланди – 4:3!

"Торпедо" деярли 5000 томошабин кўз ўнгида финал йўлланмасини қўлга киритди. "Ҳумо" оғзи ошга етай деганда, аламли тарзда мусобақадаги иштирокини финал остонасида якунлади. Жуда ғалати! 

Плей-офф финал серияси. Еттинчи учрашув

"Торпедо" (Уст-Каменогорск) - "Ҳумо" (Тошкент) 4:3 ОТ (0:1, 1:1, 2:1, 1:0)

Голлар:

0:1 – Карабань (Сиксна, Литовченко), 00:28

0:2 – Лихотников (Карабань, Саврицкий), 33:02

1:2 – Акмалдинов (Яковлев, Мусоров), 36:55

1:3 – Дорофеев (Жилов, Дербенёв), 48:45

2:3 – Акмалдинов (Колобов, Мусоров), 54:32 

3:3 – Сулимов (Лагунов, Акмалдинов), 58:59

4:3 – Кляузов, буллит 60:46

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг