UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 янв 21:28
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" мунтазам чемпионат доирасида Тошкентдаги сўнгги ўйинида "Алмати"ни 6:0 ҳисобида доғда қолдирди!

Теглар :  АлматиҲумо
Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионатининг навбатдаги тури ҳам "Ҳумо" жамоаси учун якунланди.

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Про Лигасидаги 38-ўйинини Олма-Ота шаҳрининг "Алмати" жамоасига қарши ўтказди. Жамоалар ўртасидаги сўнгги, тўртинчи учрашув 6:0 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Ҳумо" 2-ўринга кўтарилиб олган эди, айни дамда жамоамиз ҳисобида 58 очко мавжуд, "қанотлилар" биринчи ўриндаги "Сариарка"дан 12 очко ортда, 3-ўриндаги "Номад"дан эса 4 очко олдинда бормоқда. "Алмати" ҳисобида эса мазкур мағлубиятдан сўнг 30 очко мавжуд ва улар мусобақа жадвалининг ўнинчи поғонасини сақлаб туришибди. Жамоа плей-офф имкониятидан катта эҳтимол билан айрилди.

Таъкидлаш лозим, бугунги ўйин жамоа учун плей-оффдан аввал, мунтазам чемпионат доирасида Тошкентда ўтказилган сўнгги ўйин бўлди. Учрашув якунида мухлислар ўзлари билан олиб келган юмшоқ ўйинчоқларни хайрия сифатида тақдим этишди, шунингдек чипталар сотувидан тушган барча маблағлар ҳам хайрия сифатида топширилиши айтилди.

"Қанотлилар" навбатдаги ўйин доирасида 30 январь куни Нур-Султон шаҳрида "Снежные Барсы" жамоасига қарши илк сафар ўйинида музга чиқади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 38-тур

"ҲУМО" - "Алмати" 6:0 (2:0, 2:0, 2:0)

24 январь - 19:00, Тошкент. "Ҳумо Арена".

Бош ҳакамлар: Ефремов Владимир Евгеньевич, Боряев Антон Владимирович
Чизиқ ҳакамлари: Даиров Дамир Талгатович, Садуллаев Дониш

Голлар: 1:0 - Станислав Тунхузин 6 (Б), 2:0 - Денис Шураков 17 (Б), 3:0 - Владимир Журавлев 27, 4:0 - Денис Шураков 33, 5:0 - Артём Валеев 42, 6:0 - Алексей Кириллов 51.

"ҲУМО": (62) Роман Смирягин, (29) Дамир Шаймарданов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (88) Даниэль Коган, (28) Даниил Курашов, (35) Евгений Сулимов, (51) Станислав Тунхузин, (23) Вадим Чеботарев, (19) Дмитрий Архипов, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (22) Павел Синявский, (71) Максим Трунев (A), (26) Иван Фищенко, (89) Алексей Цыплаков, (17) Тимур Шингареев, (55) Денис Шураков.

"Алмати": (39) Филипп Колесников, (29) Алишер Шалманов, (33) Артём Бакушин, (44) Илья Борисенко, (81) Руслан Курсакбаев, (7) Сергей Машинец (A), (2) Алексей Рыжих, (55) Никита Скоробогатов, (17) Серік Арғымбаев, (21) Сергей Гриценко, (67) Иван Киселёв, (40) Максим Петрасюк, (22) Илья Потырка, (47) Владислав Сайко, (10) Сергей Твердохлебов (K), (8) Станислав Филиппенко (A), (11) Степан Штефан.

Огоҳлантиришлар: Алексей Рижих (5), Дмитрий Архипов (8), Руслан Карсакбаев (15), "Алмати" жамоаси аъзолари (16), Сергей Машинец (16), "Алмати" жамоаси аъзолари (17), Алексей Кириллов (18), Никита Скоробогатов (23), Тимур Шингареев (35), Вадим Чеботарев (46), Владимир Журавлев (48), Илья Борисенко (54).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг