UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 фев 19:31
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Мунтазам чемпионатни ғалаба билан якунлади, навбат плей-оффга!

Теглар :  ҲумоНомад
Тошкентнинг "Ҳумо" клуби хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатининг биринчи босқичини муваффақиятли якунлади.

Ҳозиргина "қанотлилар" ўз майдонида Қозоғистоннинг "Номад" жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кечаги илк ўйинда "Ҳумо" йирик 6:1 ҳисобида зафар қучганди. Бугун Денис Людцев, Андрей Павленко ва Вячеслав Литовченко киритилган голларга муаллифлик қилишди. Меҳмонлар сафидаги ягона шаАли Касенов ҳисобига ёзилди.  

Бугунги ғалаба эвазига "Ҳумо" 58 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда мустаҳкам қолди. Пешқадам "Торпедо" жамоаси кетма-кет икки мағлубиятига қарамай, 58 очко билан шайбалар нисбатига кўра 1-ўринни банд этган. "Номад" эса 35 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди ва бу ўриндан пастга тушиб кетмайди. Иккала жамоа ҳам муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди. 

Жамоалар шу кунгача бугунгиси билан қўшиб ҳисобласак, 18 маротаба тўқнаш келишган, уларнинг 11 тасида "Ҳумо", 7 тасида "Номад" зафар қучган. Энди жамоалар плей-офф босқичида чемпионлик учун курашни давом эттиришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг