UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 21:21
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" "Номад"га қарши иккинчи ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоНомад
Бугун пойтахтимизда "Ҳумо" жамоаси "Номад"га қарши иккинчи ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз қозоғистонлик рақибларига қарши иккинчи ўйин доирасида музга чиқишди. Кеча бўлиб ўтган дастлабки ўйинда хоккейчиларимиз "Номад"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. Бугун эса 2:1 ҳисобида ўзига хос реванш олинди. Ушбу ғалабадан сўнг хоккейчиларимиз икки очко жамғарган ҳолда жадвалнинг олтинчи поғонасидан ўрин олди. Навбатдаги ўйин 15 сентябрь куни Тошкентда "Горняк" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу жамоа бешинчи ўринда жойлашган. Айтиш мумкинки, ушбу ўйин қизғин ўтиши аниқ.

------------------------------------------------------------------------

"Ҳумо" – "Номад" 2:1

12 сентябрь, "Humo Arena" муз саройи, 1784 томошабин

Голлар: 1:0 – 1 Караваев, 1:1 — 57 Омирбеков, 2:1 — қўшимча бўлимнинг илк дақиқасида Игнатушкин.

"Ҳумо" – Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Даниил Курашов, Марк Рубинчик, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин, Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Максим Назаров, Артём Пылаев, Жавохир Расулов, Антон Рехтин, Герман Сауков, Максим Трунев.

"Номад" – Роман Калмыков, Артём Шестаков, Тамирлан Гайтамиров, Мади Диханбек, Артём Королёв, Кирилл Никитин, Эмиль Нургалиев, Александр Пелевин, Олег Тетерин, Эдуард Шетле, Станислав Александров, Олег Бойко, Герман Грачев, Кирилл Казаков, Никита Колобов, Всеволод Логвин, Дмитрий Макеев, Абай Мангисбаев, Максим Мухаметов, Алихан Омирбеков, Андрей Рунов, Николай Шульга.

Матнли трансляция

------------------------------------------------------------------------

Учрашув якунланди.

Қўшимча беш дақиқалик бўлим, 1-дақиқа. Вааааааа шайбаааааааа. 2:1. ҒАЛАБАААААААА! "Ҳумо" хоккейчилари қўшимча бўлимда гол киритиб, икки очкога эга бўлишмоқда. 18-рақамдаги Игорь Игнатушкин ғалаба голи муаллифи!

Қўшимча беш дақиқалик бўлим, 1-дақиқа. Қўшимча бўлим старт олди, олға "Ҳумо".

----------------------------------------------------------------

3-бўлим, 20-дақиқа. 3-бўлим ҳам ўз якунига етди. Тайёр ғалаба қўлдан бой берилди. Навбат овертмаймга, унгача эса яна кичик танаффус.

3-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-бўлим, 17-дақиқа. Афсус. Учрашув якунига 3 дақиқа қолган бир пайтда рақибларимиз шайба киритишди. 14-рақамли Алихан Омирбеков шайба муаллифи.

3-бўлим, 15-дақиқа. Максим Трунёв четлатилди. "Ҳумо" икки киши кам бўлиб қолди.

3-бўлим, 15-дақиқа. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Нисбатан кичик устунлик рақибларимизда. Дарвозабонимиз Смирягинга ёрдам керакка ўхшаяпти, йўқ ҳайриятки ҳаммаси жойида.

3-бўлим, 9-дақиқа. Яна бир хавфли вазият хоккейчиларимиздан юз ўгирди.

3-бўлим, 7-дақиқа. Ҳааа, бугун "Ҳумо" хоккейчиларидан омад юз ўгирмоқда, бу аниқ.

3-бўлим, 3-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчилари майдон марказини ўзиники қилишга ҳаракат қилмоқда.

3-бўлим, 1-дақиқа. Катта эҳтимол билан сўнгги бўлимнинг гувоҳига айланишимиз мумкин. Олға "Ҳумо".

----------------------------------------------------------------

Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди ўйинда.

2-бўлим, 20-дақиқа. Нисбатан сокин ўтган иккинчи бўлим ҳам ўз якунига етди.

2-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо"да яхши имконият юзага келган эди. Аммо "Номад" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди.

2-бўлим, 17-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда.

2-бўлим, 15-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Вадим Кравченко икки дақиқага четлатилди. 

2-бўлим, 15-дақиқа. "Номад" ҳам устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Роман Смирягин яна бир бор "тошкент девори" эканини исботлади.

2-бўлим, 10-дақиқа. "Ҳумо"дан кетма-кет хавфли вазиятлар.

2-бўлим, 9-дақиқа. "Номад" тўлиқ таркибда.

2-бўлим, 7-дақиқа. "Номад"да четлатиш. Ҳудди шу дақиқада "Ҳумо"да голли вазият юзага келган эди.

2-бўлим, 5-дақиқа. "Номад" хоккейчилари темпни оширишди.

2-бўлим, 1-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди.

----------------------------------------------------------------

17 дақиқалик танаффус эълон қилинди.

1-бўлим, 20-дақиқа. Учрашувнинг илк дақиқаси 1:0 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига ҳал бўлди.

1-бўлим, 16-дақиқа. Ўйинда кичик тўхталишлар юзага келмоқда.

1-бўлим, 14-дақиқа. "Номад" тўлиқ таркиб билан ўйнаяпти.

1-бўлим, 14-дақиқа. "Ҳумо"да ҳам Даниил Курашёв тўрт дақиқага четлатилди.

1-бўлим, 13-дақиқа. "Номад"да четлатиш. 

1-бўлим, 13-дақиқа. Ҳаааа, учрашувда муштлашувлар кўпаймоқда. Ва бу борада ҳам "Ҳумо" олдинда.

1-бўлим, 9-дақиқа. Иккала жамоадан ҳам бир киши четлатилди. Муштлашув учун.

1-бўлим, 9-дақиқа. Илк четлатиш "Номад"да. Улар энди бир киши кам.

1-бўлим, 7-дақиқа. Ўйин ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда.

1-бўлим, 1-дақиқа. Гооооооооооооооолл. Ҳумо илк дақиқадаёқ шайба киритмоқдааааа. 57-рақамдаги Андрей Караваееееев илк шайба муаллифи!

1-бўлим, 1-дақиқа. Учрашув старт олмоқда. Учрашувни футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов бошлаб бермоқда.

----------------------------------------------------------------

Учрашув 19:00да страт олади.

Бош ҳакамлар: Мораев Тимур, Константин Чубенко.

"Ҳумо"нинг кенгайтирилган таркиби: Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Даниил Курашов, Марк Рубинчик, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин, Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Максим Назаров, Артём Пылаев, Жавохир Расулов, Антон Рехтин, Герман Сауков, Максим Трунев.

"Номад"нинг кенгайтирилган таркиби: Роман Калмыков, Артём Шестаков, Тамирлан Гайтамиров, Мади Диханбек, Артём Королёв, Кирилл Никитин, Эмиль Нургалиев, Александр Пелевин, Олег Тетерин, Эдуард Шетле, Станислав Александров, Олег Бойко, Герман Грачев, Кирилл Казаков, Никита Колобов, Всеволод Логвин, Дмитрий Макеев, Абай Мангисбаев, Максим Мухаметов, Алихан Омирбеков, Андрей Рунов, Николай Шульга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг