UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 11:13
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" ўз уйида "Торпедо"га имкониятни бой бериб қўйди, "Tashkent Select"да эса ғалаба

Хоккей бўйича Қозоғистон Про Хоккей лигаси ва ёшлар чемпионати давом этмоқда.

Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби кеча ўз уйида Усть-Каменогорск шаҳрининг "Торпедо" жамоасини қабул қилди.

Ўйиннинг асосий вақти ҳамда овертаймда ҳисоб 2:2 кўринишида бўлди. Буллитлар сериясида эса омад қозоғистонликларга кулиб боқди — 2:3.

Мазкур ўйиндан кейин "Ҳумо"нинг очколари сони 24 тани ташкил этмоқда, "қанотлилар" турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами бўлиб турган "Торпедо" ҳисобида эса 33 очко мавжуд. Бугун жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин ташкил этилади.

Бундан ташқари, кеча Қозоғистон ёшлар чемпионатида иштирок этаётган "Tashkent Select" жамоаси Атираунинг "Жас Батир" клуби меҳмони бўлди ва овертаймда 4:3 ҳисобида ғалабани илиб кетди.

Бир кун олдин ўтказилган илк ўйинда қозоғистонлик ёш хоккейчилар 14:3 ҳисобида зафар қучган эди.

Ғалабадан кейин тошкентликларнинг очколари сони 8 тага етди. Улар турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг