UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 фев 08:24
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" плей-оффнинг учинчи учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг 1/4 финал босқичида қаторасига учинчи ғалабасини тантана қилди.

"Қанотлилар" Тошкентда ўтган ҳар икки ўйинда "Горняк"дан устун келишганди. Кеча Руднийда кечган учинчи баҳсда ҳам хоккейчиларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучиб, сериядаги ҳисобни 3:0 кўринишга келтиришди. 

Марказий ҳужумчи Дмитрий Гренц кечаги ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди. Айнан у киритилган уччала шайбага ҳаммуаллифлик қилди. Унинг шайба оширишидан кейин Андрей Буяльский дублга эришди. Учинчи гол Вадим Кравченко ҳисобига ёзилди.

Маълумот учун, плей-оффдаги ўйинлар 4 та ғалабагача давом этади. Эртага жамоалар ўртасидаги тўртинчи учрашув ўтказилади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. Чорак финалда саралаш босқичини пешқадам сифатида якунлаган Кокшетаунинг "Арлан" клуби худди биз сингари 3 та ўйинда юз фоизлик натижа қайд этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг