UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 авг 16:21
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Қозоғистон кубоги доирасида "Актобе" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди

Теглар :  АктобеҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Кубоги доирасидаги иккинчи тур учрашувида музга чиқди.

Тошкентининг "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон кубоги доирасида А гуруҳи иккинчи турида "Актобе" жамоасига қарши музга чиқди. Матч 5:2 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. "Ҳумо" уч очко билан ҳозирча гуруҳ етакчиси. "Сариарка" эса ўз ўйинини энди ўтказади. Учинчи тур доирасида "Ҳумо" 28 август куни "Кулагер" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Қарағанда шаҳрида бўлиб ўтади.
— — — — — — — — —

Қуйида учрашув тафсилотларидан хабардор бўлишингиз мумкин:

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. ҒАЛАБААА. "Ҳумо" Қозоғистон кубоги доирасида илк ғалабасини қўлга киритди. "Актобе" 2:5 "Ҳумо".

3-бўлим, 16-дақиқа. Йўқ, афсус бу сафар Смирягин ҳам ёрдам бера олмади. 27-рақамдаги "Актобе" ҳужумчиси Иван Кучин ҳисобни қисқартирмоқда. 2:5.

СМИРЯГИННН ҳақиқий девор эканлигини яна бир бор исботламоқда.

5 дақиқадан кўпроқ вақт қолди ўйин якунига.

Ғалаба аниқ бўлиб улгурди.

Иккала жамоа ҳам тўлиқ таркибда.

Шайбааааа. Боягина интервьюча берган Игорь Игнатушкин ҳисобни 5:1 кўринишига келтириб қўйди...

Энди "Актобе" бир киши кам икки дақиқага.

"Ҳумо" таркиби яна тўлиқ ҳолатга қайтди.

"Ҳумо"да четлатиш. "Актобе" босимни кучайтирди.

3-бўлим, 12-дақиқа. ЎЗБЕКИСТОНЛИК Жавоҳир РАСУЛОООВ ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди. Олға "ҲУМО".

3-бўлим, 11-дақиқа. Ваааааа яна ШАЙБАААА. 94-рақамдаги ЕГОООР ДОРОФЕЕЕВ ҳисобни 3:1 кўринишига келтирмоқдааа...

Ўн дақиқадан зиёдроқ вақт бор. Олға "Ҳумо". 

Ва ниҳоят "Ҳумо" четлатишлардан унумли фойдалана олди. Шайба 5х3 ўйин форматида киритилди.

3-бўлим, 6-дақиқа. ШАЙБААААА. 96-рақамдаги МАРК РУБИНЧИИИК "ҲУМО"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқдааа. 2:1 "Ҳумо" олдинда...

"Актобе"да бир неча бор четлатишлар юзага келмоқда. Аммо "Ҳумо" бундан фойдалана олмаяпти.

Демак, бизда учинчи бўлим ҳам старт олди.

"Ҳумо" хоккейчиси Игорь Игнатушкин иккинчи бўлимдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Игнатушкин жамоанинг иқтидорга эга экани, аммо буни тўлиқ намоён эта олмаётганини айтиб ўтди.

Иккинчи бўлим ҳам ўз якунига етди. Ҳисоб 1:1.

"Актобе" прессингни сезиларли даражада кучайтирди.

"Тошкент девори" яъни Роман Смирягин ҳар доимгидек ўз ўрнида.

Ҳозиргина шайба киритган Чеботарев четлатилди. Икки дақиқага.

Энди эса қозоқларда супер имконият юзага келди. Аммо фойдасиз.

2-бўлим, 13-дақиқа. "Ҳумо" шайба киритмоқдааааа. ВАДИМ ЧЕБОТАРЕЕЕЕВ ҳисобни тенглаштирмоқдааа. 1:1.

"Актобе"да четлатиш. Икки дақиқага.

Иккинчи бўлим, 12-дақиқаси. "Ҳумо"нинг ўйинида тартибсизликлар учраб турибди. Янги жамоа, янги таркиб. Вақт керак!

"Ҳумо" матчда яққол устунлик қилмоқда. Аммо бунинг ўзи камлик қилади. Шайба керак!

"Ҳумо"да ажойиб имкон. "Актобе" икки киши кам музда.

Яна "Актобе"да четлатиш.

Иккинчи бўлим старт олмоқда. Статистикаларга эътибор берсак, "Ҳумо" матчда кичик устунликка эга эканини кўришимиз мумкин бўлади.

Аммо биринчи бўлим ўз якунига етди. Кичик танаффус.

"Ҳумо" ҳам тўрт киши бўлиб қолган эди. 

"Актобе"да учинчи четлатиш. "Ҳумо"да бу кўрсаткич ҳозирча нолга тенг.

Бўлим сўнгида "Ҳумо"да яхши вазият юзага келган эди.

Мезбонлар бир киши кам бўлади. Икки дақиқага.

1-бўлим, 12-дақиқа. Матчда ҳисоб очилмоқда. Иван Кучин Актобени ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда... 1:0.

1-бўлим, 9-дақиқа. Энди мезбонлар кучли зарба йўллашди. Улар яна тўлиқ таркиб билан ўйнашмоқда.

"Ҳумо"да илк хавфли вазият юзага келди.

Илк четлатиш "Актобе"да.

1-бўлим, 5-дақиқа. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда ҳозирча.

"Ҳумо" бугун анъанавий кўк рангли либосида, "Актобе" эса оқ рангли либосида музга чиққан.

Демак, дастлабки йигирма дақиқалик старт олди.

"Ҳумо" жойлашган гуруҳ жадвали: 


Учрашув старт олишига 10 дақиқадан камроқ вақт қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг