UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 дек 10:32
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" хоккейчилари Қозоғистон чемпионатида декабрь ойининг энг яхшилари бўлишди

Декабрь ойида Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида 20 имкониятли очкодан 15 тасини қўлга киритди.

Шу боис, декабрь ойи рейтингидаги барча номинациялар бўйича ғолибликни Тошкент жамоаси вакиллари қўлга киритишди.

Энг яхши дарвозабон – Константин Козловский ("Ҳумо")

Козловский "Ҳумо"нинг муваффақиятида катта роль ўйнади. У музга тушган 7 ўйиннинг 6 тасида жамоа ғалаба қозонди. Ягона мағлубият "Бейбарйс"га қарши ўйинда қайд этилди (1:0). Ўртача ҳисобда у ҳар ўйинда 1,61 гол ўтказиб юборди ва зарбаларнинг 93,15% ни қайтарди. Дарвозабон декабрь ойида жами 372 дақиқа ва 26 сония музда бўлиб, бу кўрсаткич бўйича лиганинг энг яхши натижасини қайд этди.

Энг яхши ҳимоячи – Эдгар Сиксна ("Ҳумо")

Учрашувларнинг дастлабки уч ойи давомида Сиксна 9 очко тўплаган бўлса, декабрда унинг ҳисобига 7 очко қўшилди: у битта гол урди ва 6 голли узатма берди (+2 фойдалилик кўрсаткичи). Ушбу ўйинлар давомида ҳимоячи атиги 4 жарима дақиқаси ишлади.

Энг яхши ҳужумчи – Вадим Кравченко ("Ҳумо")

Тажрибали ҳужумчи декабрда жамоасига сезиларли даражада ёрдам берди. Кравченконинг ҳисобида 7 гол ва 6 голли узатма бор (+5 фойдалилик кўрсаткичи). У 10 ўйиндан 8 тасида очко тўплади. Агар у очко тўпламаган бўлса, жамоа мағлуб бўлган. Шу жумладан, бир хет-трик қайд этди, икки голи “Ҳумо” учун ҳал қилувчи бўлди. Кравченко декабрь ойида 56 марта дарвозага зарба йўллаб, лиганинг энг кўп зарба берган ўйинчиси бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг