UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 14:00
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг бугунги ва эртанги ўйинларида "Уй ҳайвонларини ҳимоя қилиш куни" муносабати билан хайрия тадбири ўтказилади

Теглар :  ХоккейҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби 3-4 декабрь кунлари Қозоғистон чемпионати доирасида "Горняк"га қарши уй ўйинларини ўтказади.

Аҳамиятлиси, ушбу учрашувлар доирасида "қанотлилар" "уй ҳайвонларини ҳимоя қилиш куни" муносабати билан хайрия тадбири ташкил этади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди:

"3-4 декабрь кунлари "уй ҳайвонларини ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ваъда қилинган хайрия ўйинларини ўтказамиз.

"Алпомиш" муз саройининг фоесида "Меҳр бурчаги" ташкил қиламиз, у ерда сиз ҳайвонлар учун овқат қолдиришингиз ёки ҳайвонларга моддий ёрдам беришингиз мумкин.

Йиғилган барча озиқ-овқат ва маблағлар "Меҳр" приютига ҳадя қилинади.

Йилнинг сўнгги уй ўйинларига кичик дўстларимизга меҳр билан тайёрланинг".

Шунингдек, жамоа матбуот хизмати ўйинларнинг "Ҳумо Арена"да эмас, "Алпомиш" муз саройида ўтказилишини таъкидлаб ўтган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг