UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 18:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBAдан чиқиш ҳақида гапирган Головкин россияликлар танқидига учради

Қозоғистон МОҚ раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган Геннадий Головкин мамлакат бокс федерациясига IBA таркибидан чиқишни таклиф қилгани учун танқид қилинди.

Россиялик мураббий Эдуард Кравцов бу ҳақида фикрларини билдирди. 

"Фикримча, Геннадийда айни пайтда барча буюк боксчилардек муаммо бор. У қозоғистонликлар ишончи ва юқори лавозимга эришди. Аммо ҳаваскор боксда рўй бераётган воқеаларга мослаша олмаяпти. 

Геннадий буюк ва таниқли боксчи, шунингдек бой эканлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Гап шундаки - у бой. Қорни тўқнинг эса қорни оч билан иши йўқ. Қозоғистонлик боксчиларни World Boxing'га чорлаш...

Геннадий қозоғистонлик боксчиларни оч қолдирмоқчи ва эшикларни ёпиб қўймоқчи. Барча боксчилар Геннадий каби бой ва буюк бўлишни исташади. Бу ташкилот таклиф этаётган нарса эса биринчисини ҳам, иккинчисини ҳам бермайди. 

Тақвим йўқ, молиялаштириш йўқ. Лекин қандайдир сиёсий мақсадлар бор. У йўқ жойдан ташкил этишди", - деди Россия бокс федерацияси мураббийлар штаби раиси ҳисобланадиган Кравцов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг