UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 окт 08:29
Янгиликлар

Дзюдо

III "МДҲ ўйинлари". Ўзбекистон аралаш жамоавий беллашувлар кумуш медали совриндори + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Озарбайжоннинг Гўйгул шаҳрида III "МДҲ ўйинлари" комплекс мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг иккинчи куни терма жамоалар ўртасида аралаш жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Финалга қадар Беларусь ва Россия терма жамоаларини мағлубиятга учратган дзюдочиларимиз III "МДҲ ўйинлари"нинг кумуш медалига сазовор бўлишди. 

Олтин медаллар учун кечган муросасиз финал баҳсида дзюдочиларимиз мезбонлар Озарбайжон терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди. Муҳим беллашувларда ҳакамлар мезбонларга ён босган ҳолатлар ҳам бўлди, афсуски.    

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг яккалик баҳсларида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишган эди.

Яккаликдаги ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар

+70 кг: Зарина Бобоназарова 

+90 кг: Алибек Дурдиев


Кумуш медаллар

-48 кг: Саодат Қорабоева 

-90 кг: Мусурмонқул Ахроров


Бронза медаллар

-40 кг: Моҳинур Оллаберганова 

-44 кг: Алина Колючева 

-52 кг: Нигина Умрзоқова

-57 кг: Мафтуна Аҳмедова 

-60 кг: Дилшод Каримов

-63 кг: Зуҳражон Умарова 

-66 кг: Санжарбек Ашуров

-73 кг: Саъдулло Равшанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг