UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 окт 13:04
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо, Оғир атлетика, Осиё ўйинлари

III Ёшлар Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ўз ўрнида, медалларимиз 58 тага етди, қўшниларимиз бизга яқинлашиб олишди (+тўлиқ жадвал)

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Айни дақиқаларга қадар Ўзбекистон терма жамоаси спорт делегацияси медаллар жамғариш бўйича жами 58 та медаль қўлга киритиб улгурди. Ёшларимиз 25 та олтин, 10 та кумуш, 23 та бронза медалига эга чиқишди. Бугуннинг ҳисобидан илк медалимиз ҳам олтин бўлди. Ҳозиргина оғир атлетикачимиз Дилнура Холдорова (-77 кг) даст кўтаришда 95 кг натижа билан чемпион бўлди. Медаллар жамғариш бўйича терма жамоамиз ҳамон 2-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. 

Учинчи ўринга Қозоғистон терма жамоаси кўтарилиб олгани эътиборга молик ҳолат. Қўшниларимиз кеча 6 та олтин медаль қўлга киритганликлари ортидан 3-ўринга юқорилашди. Улар ҳисобида 18 та олтин, 21 та кумуш, 31 та бронза, жами 70 та медаль бор. Шу кунгача 3-ўрин Таиланд терма жамоасига тегишли эди. Таиландликлар 5-ўринга тушиб кетишди. Эрон Ислом Республикаси 17 та олтин, 11 та кумуш, 26 та бронза медали билан 4-ўринга кўтарилди.   

Осиё спорти гегемони Хитой терма жамоасининг умумий медаллари 122 тага етиб улгурди. Чин юрти вакиллари 54 та олтин, 42 та кумуш, 26 та бронза медалига сазовор бўлишган. Ён қўшниларимиздан Тожикистон (2 та олтин, 2 та кумуш, 12 та бронза) билан 18, Туркманистон (1 та олтин, 2 та бронза) 25, Қирғиз Республикаси (7 та кумуш, 11 та бронза) 28, Афғонистон (2 та кумуш, 3 та бронза) билан 30-ўринни банд этган.       

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг