UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 07:11
Янгиликлар

Дзюдо

IJF Judo Awards 2025! Йилнинг энг яхшиларига овоз бериш бошланди. Икки йўналишдаги даъвогарлар орасида бизникилар ҳам бор!

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2025 йилги мавсум якунларига кўра бир нечта номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаш учун сўровнома бошланди.

Эътиборлиси, тақдим этилган номинацияларнинг иккитасида бизникилар ҳам даъвогарлар рўйхатига киритилган:

1. "Болалар учун йилнинг энг яхши лойиҳаси" (Judo for Children Project of the Year)

Диёра Келдиёрованинг дзюдо мактаби - очилганига ҳали унчалик ҳам кўп бўлмаган ушбу ихтисослаштирилган дзюдо залида 300 нафарга яқин болалар шуғулланмоқда


2. Йилнинг мураббийлик ютуғи (Coaching Achievement of the Year)

Аурелиан-Чиприан Флис, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Бу мутахассис қўл остида ўсмирлар терма жамоамиз Болгарияда ўтган жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 71 давлат орасида 1-ўринни эгаллаганди. Ўсмирларимиз шу йил Индонезиядаги Осиё чемпионатида ҳам жами 18 та медаль билан биринчи бўлишди.  


Овоз бериш жараёни:

Кечадан бошланган овоз бериш жараёни 15 январга қадар давом этади. Ҳар бир иштирокчи битта овоз бериш имконига эга. Овозлар берилганидан кейин уни ўзгартириб  бўлмайди. Ғолиблар 2026 йилги Parij Grand Slam доирасида ўтказиладиган IJF Awards 2025 маросимида эълон қилинади. 

️Барчани Диёра Келдиёрова ва Аурелиан-Чиприан Флисга овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Овоз бериш учун ҳавола: https://judotv.com/awards

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг