UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 окт 15:53
Янгиликлар

Дзюдо

Икки дзюдочимиз Абу-Даби "Катта Дубулға" турнири бронза медали учун татамига чиқади

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг учинчи кунги саралаш беллашувлари якунланди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг бугунги дастурида 8 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришганди. Улардан икки нафари кечки финал дастурида бронза медали учун татамига чиқадиган бўлди. 

Нурбек Муртозоев (-90 кг) илк даврада филиппинлик Кен Дакасинни, иккинчи босқичда франциялик Лорис Тассиерни, 1/4 финалда венгриялик Петер Сафранини мағлубиятга учратди. Ярим финалда IJF байроғи остида курашаётган россиялик Мансур Лорсановга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун бразилиялик Жовани Феррейрага қарши баҳс олиб боради.    

Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) эса қозоғистонлик Мади Едилбаевни енгди. Чорак финалда нидерландиялик тажрибали Йелле Сниппега ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида сербиялик Игор Врачардан устун келди. Ўткирбек кечки дастурда россиялик таниқли дзюдочи Тамерлан Башаевга қарши татамига чиқади.   

Қолган дзюдочиларимиз Жалолиддин Қурбонмуродов (-90 кг), Зуфарбек Ўролов ва Эрназар Сарсенбаев (иккаласи ҳам -100 кг), Муҳаммадқодир Мансуров (+100 кг) саралаш баҳсларида, Фотима Қурамбоева ва Дурдона Низомаддинова (+78 кг) бронза йўлидаги ўтиш беллашувида рақибларига имкониятни бой беришди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча мусобақанинг биринчи куни Муҳриддин Тиловов томонидан қўлга киритилган бронза медали ягоналигини сақлаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг