UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки енгилмаслар иккита камар учун жанг ўтказишди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди.

Оқшомнинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси вакиллари - америкалик 28 ёшли Дэвид Бенавидес кубалик Дэвид Моррелл ўзаро тўқнаш келишди. Мағлубият нималигини билмай келаётган боксчилар вақтинчалик WBC чемпионлиги ҳамда WBA Regular камари учун рингга кўтарилишди. 

Ғолиб боксчи яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказиш имкониятини қўлга киритарди. Ҳозирда бу вазнда Канада шарафини ҳимоя қилаётган россиялик Артур Бетербиев мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 22 февраль куни Ар-Риёд шаҳрида Дмитрий Биволга қарши реванш жангида рингга чиқади. 

Бенавидес ва Моррелл ўртасидаги жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда ҳакамлар қарорига кўра америкалик боксчи 118-108, 115-111, 115-111 ҳисобларида ғалаба қозонди. Ўнинчи раундда Моррель Бенавидесни енгил нокдаун ҳолатига тушириб қўйишга ҳам муваффақ бўлди, аммо гонгдан кейин зарба бергани учун огоҳлантириш ҳам ишлаб олди.

The Ring нашри хабарига кўра, Дэвид Бенавидесни Турки Ал аш-Шейх Ар-Риёдга, 22 февраль куни Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида ўтказиладиган бокс турнирига таклиф қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг