UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 апр 13:09
Янгиликлар

Кураш

Икки курашчимиз Президент соврини учун ўтказилган турнир чемпиони, яна бирида кумуш!

Ҳозиргина Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳри мезбонлик қилган миллий курашимиз бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда дунёнинг кўплаб давлатларидан келган сара курашчилар 2 та (-90 ва +90 кг) вазн тоифасида гиламга чиқди. Юртимиз шарафини Ризамат Солиев мураббийлигидаги терма жамоамизнинг 4 нафар курашчиси ҳимоя қилди. 

Бироз аввал 50 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena"да ҳал қилувчи финал беллашувлари ўтказилиб, барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Мутлақ вазнда ўтган финал баҳсида терма жамоамизнинг икки вакили Асрор Ҳамидов ва Муҳсин Ҳисомиддинов рўбарў келди. Бу беллашувда тажриба ўз сўзини айтди. Муҳсин полвон чемпион, Асрор полвон эса кумуш медални қўлга киритди. Яна бир курашчимиз Алихон Нодиров (-90 кг) ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Маълумот учун, мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 10 000 АҚШ доллари бўлиб, ғолиблар 3000 долларга эга бўлди. Кумуш медаль соҳиблари 1000, бронза медалга эга чиққанлар ўз ҳамёнларини 500 долларга бойитиб олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг