UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 июл 19:28
Янгиликлар

Кураш

Илк бор АҚШ пойтахтида белбоғли кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) томонидан миллий спорт туримиз - белбоғли курашни дунё бўйлаб ривожлантириш учун ҳалқаро ҳамкорлик ишларга алоҳида эътибор қаратган.

Жумладан, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев саъй-ҳаракати, ташаббуси ва кўмаги билан Америка Қўшма Штатларида ҳам белбоғли курашимиз кенг қулоч ёйилишига эришилмоқда.

Хусусан, ЖБКАнинг дастур-режасига мувофиқ, айни пайтда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турган ЖБКА вакиллари ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров Вашингтон шаҳридаги BOWIE университети спорт менежери, профессор Адам Кая, атлетик-талаба департаменти директори В. Рене Ховард билан учрашиб, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатини айнан мазкур университет спорт мажмуасида ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришди.

Ўзаро музокаралар якунида жорий йилнинг декабрь ойида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатини тарихда илк бор АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида юқори савияда  ўтказишга келишилди. 

Шундан сўнг спорт делегациямизни университетда яратилган шарт-шароитлар билан таништиришди ва мезбонлар ўзаро ишонч ва ташриф учун жаҳон белбоғли кураш ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, декабрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун барча шароитлар яратилишини таъкидлашди. 

Бундан ташқари, ушбу жаҳон чемпионати доирасида белбоғли курашни АҚШда ҳам ривожлантириш борасида ЖБКА билан икки томонлама меморандум имзоланиши тўғрисида ҳам келишиб олинди.

Шунингдек, ЖБКА томони университет раҳбарияти, хусусан, жаноб профессор Адам Кая жорий йилнинг сентябрь ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган этноспорт бўйича халқаро фестивал доирасида белбоғли кураш бўйича ўтадиган халқаро турнирга таклиф этди.

Албатта, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун айнан АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри танланиши бежизга эмас. 

Боиси, миллий спорт туримиз белбоғли курашни океан ортида туриб ҳам намойиш этиш орқали белбоғли курашни ер курраси бўйлаб оммалаштириш ва ҳамиша бош мақсад - Янги Ўзбекистонимизни улуғлаш бўлаверади!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг