UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 09:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иноуэ вазн тоифасини ўзгартирадими? Наоянинг ўзи бу саволга жавоб берди

Журналистлар биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига шу саволни беришди.

Япониялик 32 ёшли боксчи вазнини ўзгартиришга ҳозирча жиддий сабаб кўрмаётганини айтди. 

"Ҳозирча биринчи ярименгил вазн тоифасида қийналмаяпман. Бемалол вазн қила оляпман. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳали дивизионда қоламан ва чемпионлик ҳимоя жангларимни давом эттираман", — деди Иноуэ. 

Маълумот учун, 4 май куни америкалик Рамон Карденасни муддатидан аввал мағлубиятга учратган Наоя навбатдаги жангини 14 сентябрь куни Токиода ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга қарши ўтказади. Чарм қўлқоп устамиз айни пайтда вақтинчалик WBA камари соҳиби бўлиб турибди. 

Иноуэнинг кейинги режасида Японияда катта жанг ўтказиш бор. У ватандоши Дзюнто Накатанига қарши рингга чиқишни мақсад қилган. Бу жангга Кунчиқар юртда қизиқиш жуда юқори. 

"Катта эҳтимол билан келаси йилнинг май ойида", — деди Иноуэ Накатанига қарши жанг ҳақида гапириб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг