UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 09:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Арман Царукянга қарши жангига тахмин билдирди

2025 йилнинг 18 январь куни АҚШда янги мавсумнинг рақамланган илк UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC 311 турнирининг асосий жангида енгил вазн тоифасида амалдаги дивизион чемпиони Ислам Махачев мажбурий даъвогар Арман Царукяндан камарини ҳимоя қилади. Арман учун реваншга айланадиган жанг олдидан Ислам ўз тахминини билдирди. Махачев жангни ҳакамлар қарорига қолдирмоқчи эмас, у ҳамюртини партерда мағлуб этишни мақсад қилган. Бу ҳақда у Даниэль Кормьега берган интервьюсида айтди.

"Биринчи жангда мен унинг бэкграундларини билмагандим. У менинг курашимдан яхшигина ҳимояланганди. Ростан ҳам у ўшанда менга рақобатли жанг тақдим этганди. Оғир жанг ўтказганимни тан оламан. Лекин ҳозир мен у ҳақда ҳамма маълумотларни биламан. Ўйлайманки, уни муддатидан аввал мағлубиятга учратаман. Чарльз Оливейра Арманни деярли ҳар бир раундда мағлуб этган эди. Чарльз Арманни гильотина, учбурчак усулларига тушириб, жангнинг ўзида финиш қилишга яқин келганди. Шу ишни мен якунлаб қўяман", - деди Махачев. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг апрель ойида ўтказилган илк жангда Махачев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Ўшанда Арман Царукян ўзининг UFC`даги дебют жангини ўтказган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг