UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 июн 17:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Арман Царукяннинг "вызов"ига "ответ" қилди

Россиялик UFC жангчиси Арман Царукян бугунги ғалабасидан сўнг ушбу вазн чемпиони Ислам Махачевни реванш жангига чорлаганди.

Махачев ватандошининг чорловига жавобни узоқ куттирмади ва Царукянга реванш беришга тайёр эканини билдирди. Фақат бунинг учун UFC промоушени Арманни чемпионлик камари учун расмий даъвогар деб эълон қилиши лозим. 

"Агар раҳбарият уни кейинги рақибим сифатида белгилайдиган бўлса, нима учун йўқ дейишим керак. У менинг исм-шарифим орқали пул ишлашни ўйлаяпти. Унга маслаҳатим - ўз жангларининг ва ҳаракатинг билан бунга эриш. Унинг сўзларини баҳоламайман, чемпионлик жанги беришмагунча ҳаракатдан тўхтамасин", - деди доғистонлик журналистлар билан суҳбатда Махачев. 

Шунингдек, Ислам кейинги рақиблари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. 

"Чарльз Оливейра кейинги рақибим бўладими, ҳозир буни аниқ айта олмайман. Менимча, Жастин Гэтжи ва Дастин Порье жангини кутиш керак. UFC ҳаммасини ҳал қилади. Ўзимга қолса, рўйхатда Оливейра эмас, бошқа янги жангчи бўлса яхши эди. Менда рақиб танлаш имконияти йўқ", - деди Ислам. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг