UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 ноя 14:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Курашим фойда бермаса, тик туриб жанг қиламан"

Фаолиятидаги асосий жанглардан бирига беш кун қолганда Ислам Махачев чемпион рақиби билан юзма-юз келди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси Жек Делла Маддалена билан жанг унинг учун энг қийин синовлардан бири бўлишини билади. Шу билан бир қаторда ҳаммаси режа бўйича кетмаса, ғалаба қозониш йўлини топишига ҳам шубҳа қилмайди.

"Тўғрисини айтсам, бу мен учун энг оғир жанглардан бири, чунки рақибим гавда жиҳатидан йирик ва ҳамма нарсада яхши. Эҳтимол, у курашдан яхши ҳимояланмагандир, лекин унинг греплинги жуда яхши. Шунинг учун ҳам мен ўзимни ҳамма нарсага тайёрлаяпман. Мен у билан тик туриб жанг қила оламан, кураша оламан, грепплингда рақобатлаша оламан ва биламанки, у ҳам мен билан жангга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Бизда бир хил услуб бор деб айта олмайман. Унинг сўнгги рақиби Белал Муҳаммад ҳам мен сингари курашишни афзал кўради, Жек унинг курашидан жуда яхши ҳимояланди. Шу боисдан, мен ҳамма нарсага тайёр бўлишим керак. Агар у менинг курашимни тўхтатса, яна уриниб кўраман. Агар кураш натижа бермаса, у билан тик ҳолатда жанг қиламан", - деди Махачев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг