UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 мар 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев навбатдаги рақиби ким бўлишини тахмин қилди

Теглар :  Ислам Махачев
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев навбатдаги рақибини аниқлаши мумкин бўлган жанглар ҳақида гапирди.

Чемпионлик учун асосий даъвогар Чарльз Оливейра ва Бенил Дариуш ўртасидаги жанг ғолиби бўлади. Махачев бу қарама-қаршиликда америкалик ғалаба қозонишига умид қилмоқда.

"Умид қиламанки, Бенил ғалаба қозонади, чунки мен Оливейрани аллақачон мағлуб этганман. Менга янги рақиб керак! Дариушнинг стойкаси ва кураш бўйича маҳорати яхши, шунинг учун ҳам яхши жанг бўлади. Аммо Оливейра ғалаба қозонса ва яхши жанг намойиш этса, балки навбатдаги рақибим у бўлар. Аниқ билмайман", - деди Махачев.

Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жангга келсак, агар Конор ғалаба қозонса ва ташкилот уни навбатдаги даъвогар деб атаса, Махачев ирландияликка қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилишга тайёр.

"Уларнинг иккаласи ҳам ақлли йигит. Конор Чендлерни танлади, Майкл аввалроқ атайлаб мағлуб бўлган эди. Сабаби, у бир-икки жангда ғалаба қозонганида Макгрегор билан жанг ҳеч қачон бўлмасди. Албатта, Чендлер атайлаб мағлуб бўлди, у кўча жангчиси каби курашди ва хоҳлаган нарсасига эришди.

Конор Майклни мағлуб этган тақдирда ҳам чемпионликка лойиқ эмас. Лекин агар UFC шуни хоҳласа жанг бўлади. Яхши пул ишлаймиз — олға! Мен UFC қўнғироқ қилишини кутяпман. Дана, менга қўнғироқ қил, тайёр бўламан!", - дея қўшимча қилди Махачев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг