27 дек 15:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ислам Махачев Қозоғистон вакили Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Менимча, мухлислар сенинг энг хавфли рақибинг сифатида Шавкат Раҳмоновни кўришмоқда...
— Хўш, Шавкат қайтса, ҳозир унга биров чемпионлик камари учун жанг берадими? Мен бундай бўлади деб ўйламайман. Менга қўйиб беришса, бу борада умуман ҳеч қандай муаммо йўқ. Исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрман. Аммо одам бир йилдан ортиқ жанг қилмаган, эҳтимол, камарга чиқиш учун нимадир ютиш керакдир. Қолаверса, UFC`нинг ҳам ўз режалари бор", - деди Махачев.

Ҳавола :
Манба : Уташайка
Фикрлар