UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 16:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди

Ташкилотнинг вазнидан қатъи назар энг яхши жангчиси, ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев октагонга қачон қайтиши ва навбатдаги рақиби ким бўлишини маълум қилди.

"Менга январь ойида жанг таклиф қилишди, лекин бу мумкин бўлмаган сана. Чунки мен лагерда уч ой бўлдим ва декабрь ойида менга қўнғироқ қилишди: "Январда жанг қиласанми?" Январь ойида аниқ жанг қилмаслигимни айтдим. Менга исмини айтишмади, лекин менимча, Майкл Моралесга қарши жанг. Бу менинг тахминларим - мен аниқ билмайман, менежерим ҳам билмайди. Рамазондан кейин - апрель, май, июнь, исталган саналар. Агар Оқ уйга қўймоқчи бўлишса, кутиб тураман. Бўлмаса, эртароқ уришишим мумкин.

Агар Шавкат қайтадиган бўлса, менимча, ҳозир кимдир унга камар учун жанг беради, деб ўйламайман. Лекин агар уни рақиб сифатида беришса - умуман муаммо йўқ. Ярим ўрта вазн тоифасида ҳозир кўплаб жангчилар бор, дивизион ўзгарди, кўплаб янги номлар пайдо бўлди. Моралес яхши рақиб бўларди, чунки мағлубиятсиз боряпти. Пратес яқиндагина Иан Гаррига ютқазиб қўйганди. Агар Гаррини олсак, у Шавкатга ютқазди. Уларда аллақачон мағлубият тарихи бор. Агар танлаш керак бўлса, ҳозирда яхши ишлаётган Майкл Моралес ёки Камару Усман рақибим бўлиши мумкин", - деди россиялик "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.

Айни дамда UFC ярим ўрта дивизион рейтингида Майкл Моралес ва Камару Усман мос равишда тўртинчи ва саккизинчи поғоналарни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг