UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 17:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб айтилди

Канадалик таниқли мураббий Фирас Захаби енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб ким деган саволга жавоб берди.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, россиялик чемпион учун UFC вазнлилар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилиб олган Арман Царукян энг бошоғриқ рақиб экан.

"Царукяннинг сўнгги жанглари унинг Исламни мағлуб эта олишига мени ишонтиришга мажбур қиляпти. Очиғи, енгил вазн тоифасининг ҳозирги ҳолатидан ҳайратдаман. Ўйлайманки, UFC раҳбарлари Ислам ва Арман учун реванш жанги ташкил қилиб беришади. Царукян ҳозирча ўзи эришган муваффақиятга лойиқ кўрилмаяпти. Унинг ҳисобида учта ғалабадан иборат серия бор. Ҳа, у Гамротга ютқазди, лекин ўша жанг жуда яқин бўлганди. Арман Обин-Мерсье, Дэви Рамос, Мэтт Фревола, Кристос Гиагос, Хоэл Альварес, Дамир Исмагулов, Хоаким Сильва, Бенил Дариушни мағлубиятга учратди. Ҳозир дивизионда Ислам мағлуб этишга қодир Царукяндан бошқа жангчини кўрмаяпман", – дея Захабининг сўзларини келтиради MMA News.

Эслатиб ўтамиз Арман Царукяннинг аралаш яккакурашдаги профессионал рекорди 21 ғалаба ва 3 мағлубиятни ташкил этади. У якшанба тонгида АҚШнинг Остин шаҳрида ўтказилган UFC on ESPN 52 турнирида Бенил Дариушни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. 2019 йилда Царукян Ислам Махачевга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг